"Манчестер Сити" футболчиси 6 ҳафтани ўтказиб юборади

Tolibjon Qosimov
2 янв 2018, 12:52
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэл Жезус чап тиззасидан олган жароҳат сабаб 6 ҳафтага сафдан чиқди.

Бу ҳақда "Daily Mail" хабар қилди.

20 ёшли бразилиялик АПЛ 21-тури доирасида "Кристал Пэлас"га қарши ўйин (0:0)да жароҳатланган эди.


У тиббий кўрикдан ўтишда давом этаётгани маълум қилинди. Шунингдек, ҳеч қандай операция талаб этилмайди.


Бундан ташқари, ҳудди ўша учрашувда лат еган яна бир "шаҳарлик" Кевин Де Брюйненинг жароҳати жиддий эмас. Лекин, у жамоасининг навбатдаги баҳсини ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk