Расман. «Арсенал» футболчиси учун мавсум якунланди

Khoja
15 янв 2025, 10:13
Габриэл Жезус жароҳат туфайли узоқ вақт жамоасига ёрдам бера олмайдиган бўлди. Бу ҳақда Лондон клуби расмий сайти хабар берди.

«Арсенал» ҳужумчиси «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда (1:1, пенальтилар сериясида 4:5) Бруну Фернандеш билан тўқнашиб, жароҳат олганди. Тиббий текширувлардан сўнг футболчи тиззасининг хочсимон боғлами узилганлиги аниқланди.

Шу тариқа, ҳужумчи мавсумнинг қолган қисми ўтказиб юборади. У жорий мавсум «Арсенал»да жами 26 ўйин ўтказиб, 7 гол ва 2 та ассист қайд этган эди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com