

"Ўйин жуда яхши ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам бор имкониятларини ишга солди. Биз кўплаб вазиятлар яратдик, яхши прессинг қилдик, мен хурсандман. Бир яримта машғулотда нималардир қилиш қийин, аммо футболчилар ишга тўғри ёндошишди.
Биз ҳар қандай рақибга қарши ўз футболимизни намойиш этишни истаймиз. Менда терма жамоада ўйнашга лойиқ бўлган 40-50 нафар футболчи бор.
Жамоа сифатида ўз мақсадимизга эришдик. Торрес ва Ойарсабаль ажойиб ўйин кўрсатди. Жамоавий ўйин эвазига финалгача етиб келганимиздан хурсандмиз.
Франция ҳам, Бельгия ҳам жуда кучли. Биз рақибга муаммолар яратиб, бош совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", - деди мураббий.



