Льорис "Тоттенхэм" учун совриндан ҳам муҳим нарса нима эканлигини айтди

Aslanov Jasurbek
10 май 2018, 17:45
"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис жамоанинг Чемпионлар лигасига чиқиши ҳақида фикр билдирди.

"Кетма-кет учинчи марта Чемпионлар лигасига чиқиш кўп нарсани англатади. Биз мавсумни "Челси" ва "Арсенал"дан юқорироқда якунлаяпмиз. Мавсум бошида кўпчилик "Тоттенхэм" биринчи тўртликда бўлишини кутмаган эди ва фикримча, бу муваффақият совриндан ҳам муҳимроқ, чунки қийинчиликларга қарамай кучли бўлиб қолганимизни исботладик. Жамоа 37та учрашувни деярли меҳмонда ўтказди, мен шундай ҳис қилдим. Асосийси - биз келаси мавсум ўз стадионимизда ўйнаймиз" - дейди Льорис.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports