"Локомотив" - Ўзбекистон чемпиони!

Narzulla Saydullayev
17 ноя 2016, 17:49
2016 йилги олий лиганинг чемпиони номи маълум бўлди.

29-турдан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Шу тариқа, "Локомотив" муддатдан аввал мамлакат чемпионлигини нишонлади. Сабаби айни пайтда "Бунёдкор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги очколар фарқи 5тани ташкил қилмоқда. Сўнгги турда "Бунёдкор" ҳеч қанақасига "темирйўлчилар"га ета олмайди.

2002 йилда ташкил топган "Локомотив" клуби ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпиони бўлди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia