"Лидс"га "Ливерпуль" ҳужумчиси керак

Mirjalol Normatov
30 ноя 2020, 16:45
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги фаолиятини Англиянинг бошқа жамоасида давом эттиришга яқин турибди.

"Football Insider" хабарига кўра, 25 ёшли футболчининг хизматларига "Лидс" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Дивок қишки трансферлар ойнаси вақтидаёқ "Лидс"га ижарага бериб юборилиши ва ёзда тўлиқлигича ушбу жамоа аъзосига айланиши мумкин.

Ориги ушбу мавсумда "Ливерпуль" таркибида 3 ўйинда қатнашди ва ҳисобига 1 гол ҳамда 1 ассист ёздириб қўйди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Insider

Сўнгги янгиликлар

Барча ›