Ла Лига. “Барселона” икки бор ҳисобда олдинга боришига қарамай ғалабани қўлда чиқарди

18 апр 2018, 01:55
Ла Лига 33-турида чемпионат карвонбошиси “Барселона” сафарда ноқулай рақиби “Сельта” билан куч синашди.

Каталонияликлар сафида Месси, Суарез, Умтити ва Альба захирадан жой олишди. Беллашувда Усмон Дембеле тезкор қарши ҳужумдан кейин ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди. Бўлим охирида Кастро ўнг қанотдан узатилган тўпни қийинчиликсиз тер Штеген қўриқлаётган дарвозага йўллади.
Иккинчи бўлимда Паулиньо яна каталонияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 71-дақиқада рақиб ҳужумчисини очиқчасига қўли билан тўхтаб, ҳужумни "бузган"  Серхио Роберто майдондан четлатилди. Бир киши кам бўлиб қолган каталонияликлар кейинги дақиқаларни асосан ҳимояда ўтказишга мажбур бўлишди. Ўйин якунланишига саккиз дақиқа қолганида “Сельта” тўпурари Яго Аспас учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди -2:2.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia