Катта йўқотиш. Роналду жароҳат олди

26 мар 2019, 02:24
Португалия термаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 саралаши доирасида Сербияга қарши ўйинда шикастланди.

34 ёшли "Ювентус" форварди кучли тўқнашувдан кейин ўзи ўзгариш бўлишини сўраган. Унинг ўнг оёқ мушакларида оғриқ борлиги кўринди. Учрашувнинг 31-дақиқасида унинг ўрнига ярим ҳимоячи Пицци туширилди. 

"Ювентус" келаётган турларда "Эмполи", "Кальяри", "Милан" жамоалари, 9 апрель санасида эса "Аякс"га қарши ЕЧЛнинг чорак финал ўйинида учрашади. Роналду  ЖЧ-2018дан кейин биринчи бор терма йиғинига чақирилган ва Украина билан бўлган баҳсда (0:0) ҳам иштирок этганди.    

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›