

Олдинроқ, "Астон Вилла" Терри билан ҳамкорликни якунлагани ҳақида эълон қилган эди. Маълумотларга кўра, 37 ёшли футболчи яқин вақт ичида Чемпионшипда тўп тепадиган жамоа билан шартнома тузади. Терри маоши камайишига рози бўлди.
Терри ва Лэмпард 2001-2014 йилларда "Челси" сафида бирга тўп тепишган. Сўнгги мавсум Терри "Астон Вилла" сафида 35та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол урди ва шунча голли пас берди.



