Гамшик Марадона билан тенглашиб олди

16 дек 2017, 23:04
“Наполи”нинг ярим ҳимоячиси Марек Гамшик неаполликлар сафида Марадонанинг натижасини такрорлади.

30 ёшли словакиялик футболчи А Сериянинг 17-турида сафарда “Торино” дарвозасини ишғол этиб, клуб сафида ўзининг 115-голини киритди ва бу борада афсонавий Марадонага етиб олди.

Гамшикдан ташқари яна тўрт нафар футболчи “Наполи” сафида юзлик довондан ўтишган: Диего Марадона (115), Аттила Саллустро (108), Эдинсон Кавани (104) ва Антонио Войняк (103).

Словакиялик футболчи 2007 йилдан бунё “Наполи” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›