Филипе Луис "Барселона"га ўтиш учун "Боруссия" таклифини рад этди

Aslanov Jasurbek
19 апр 2019, 14:25
"Атлетико" ҳимоячиси Филипе Луис Дортмунднинг "Боруссия" клуби таклифини рад этди.

Маълумотларга кўра, футболчи "Барселона"га ўтмоқчи. Каталония клуби бразилиялик ҳимоячини Хорди Альбага ўринбосар сифатида олиб келмоқчи. Филипе Луиснинг "Атлетико" билан шартномаси ёзда якунига етади ва у эркин агентга айланади.

Луис жорий мавсум ЛаЛиганинг 21та учрашувида майдонга тушиб, 2та гол урди ва 2та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild