

Маълумотларга кўра, футболчи "Барселона"га ўтмоқчи. Каталония клуби бразилиялик ҳимоячини Хорди Альбага ўринбосар сифатида олиб келмоқчи. Филипе Луиснинг "Атлетико" билан шартномаси ёзда якунига етади ва у эркин агентга айланади.
Луис жорий мавсум ЛаЛиганинг 21та учрашувида майдонга тушиб, 2та гол урди ва 2та голли пас берди.



