

"Икки жамоа ҳам яхши ўйин ўтказди. Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўзим ҳам гол уришим мумкин эди. Қисқаси омадимиз келмади. Намойиш қилган ўйинимиз мухлисларга ёққан бўлсада, тарихда натижа қолади. Ўз майдонимизда ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдамиз. Кейинги ўйинларда мухлисларимизга ғалаба тортиқ қилишга ҳаракат қиламиз. Мавсумга яхши тайёргарлик кўрганимиз самарасини беришига ишонаман. Муҳими иштиёқ ва ўзимизга бўлган ишонч бор",- дейди Бекмуратов.



