Фаҳад Ал Мирдаси Ўзбекистоннинг қайси ўйинларида ишлаган?

Narzulla Saydullayev
12 янв 2016, 16:00
Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувида саудия арабистонилик Фаҳад Ал Мирдаси ишлаши ҳақида хабар бердик.

1985 йилда туғилган ҳакам 2011 йил халқаро ўйинларни бошқаришни бошлаган.

Мирдаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги-2015 чорак финали доирасидаги Жанубий Кореяга қарши ўйинда бош ҳакам бўлган. Ўша учрашувда корейслар 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.

Бу ҳакам Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Бангладешдаги саралаш баҳслари доирасидаги икки учрашувида фаолият олиб борди.

Бангладешга қарши учрашувда Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоамиз 4:0 ҳисобида зафар қучишган бўлса, Сурияга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйгандик.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia