

1985 йилда туғилган ҳакам 2011 йил халқаро ўйинларни бошқаришни бошлаган.
Мирдаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги-2015 чорак финали доирасидаги Жанубий Кореяга қарши ўйинда бош ҳакам бўлган. Ўша учрашувда корейслар 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.
Бу ҳакам Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Бангладешдаги саралаш баҳслари доирасидаги икки учрашувида фаолият олиб борди.
Бангладешга қарши учрашувда Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоамиз 4:0 ҳисобида зафар қучишган бўлса, Сурияга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйгандик.



