Эшитдик-да! "Қўқон-1912" билан келишувни узайтирган Рустамов Эронга кетиши мумкин эди

Sherzod Nurmatov
10 фев 2022, 21:33
24 ёшли ҳимоячи бугун "Қўқон-1912" билан 2 йиллик шартнома тузди.

Маълумотларга қараганда, 2016 йилдан буён қўқонликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган Ойбек Рустамов трансфер ойнаси аввалида АГМК билан оғзаки келишувга эришган. Кейинроқ унга Эрон чемпионати вакилларидан ҳам таклифлар бўлган.

Бироқ футболчи негадир янги мавсумни "Қўқон-1912" жамоаси сафида бошлайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Азизбек Амонов Эроннинг "Истиқлол" клубига ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›