Эктор Купер жароҳатларни олдини олиш мақсадида назорат учрашуви ўтказмасликка қарор қилди

Narzulla Saydullayev
28 дек 2018, 15:26
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 15 декабридан бери Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Йиғин давомида Эктор Купер бошчилигидаги мураббийлар штаби Осиё Кубогига йўл оладиган якуний таркибни аниқлаб олди. Қуйидаги 23 нафар футболчи Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган қитъа мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Йиғин доирасида битта назорат ўйини ўтказиш режалаштирилганди. Аммо миллий терма жамоамиз бош мураббийи кейинчалик бу фикрдан қайтиб, турли жароҳатларни олдини олиш мақсадида назорат учрашуви ўтказмасликка қарор қилди. 29 декабрдан 30 декабрга ўтар кечаси футболчиларимиз Туркиядан юртимизга қайтиб келишади. Кейин 2 январь куни Бирлашган Араб Амирликларига йўл олишади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz