

Ушбу мавсумдан кейин эркин агентга айланадиган футболчи билан шартнома имзолаш учун "Манчестер Юнайтед" асосий даъвогар бўлиб турибди. Айни дамда "қизил иблислар" уни мавсум якунига қадар ижарага олишни истамоқда. Ушбу мавсумда унинг кўрсатган ўйинига қараб, клубнинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин.
Ҳозирда унга "Челси", "Ньюкасл" ва ПСЖ каби клублардан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.



