"Чарм тўп" мусобақаси. 5-6 синфлар ўртасида Фарғона вилояти Қувасой тумани мактаби чемпион бўлди

Narzulla Saydullayev
17 май 2018, 13:58
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ талими вазирлиги, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан жорий йилнинг апрель-май ойларида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида футбол бўйича "Чарм тўп" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Минтақаларда ғолиб бўлган жамоалар ўртасида мусобақанинг финал босқичи 15-18 май кунлари Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилмоқда. Мусобақанинг финал босқичида 5-6, 7-8, 9-10 синф жамоалари ярим финал ва финал ўйинларида иштирок этишмоқда.


 


Бугун тонгда 5-6-синфлар ўртасида 3-ўрин учун ва финал баҳси бўлиб ўтди. Сурхондарё Узун тумани 6 мактаб жамоаси мусобақада учинчи ўринни қўлга киритди. Финалда эса Фарғона Қувасой тумани 22 мактаб жамоаси Жиззах Арнасой 8 мактаб жамоасини мағлуб этиб чемпионликка эришди.

 

Финал 17 май
5-6 синфлар

3- ўрин учун     9:00      Сурхондарё Узун тумани 6 мактаб - Хоразм Хонқа тумани 19 мактаб - 4:1
Финал            10:15  Фарғона Қувасой тумани 22 мактаб  -  Жиззах Арнасой 8 мактаб - 4:2




Бугун шунингдек 7-8 ва 9-10-синфлар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳслар бўлиб ўтади.

7-8 синфлар
3- ўрин учун     11:30     Қарши тумани 33 мактаб - Урганч шаҳри 10-мактаб
Финал             12:45  Жиззах Ш. Рашидов 29 мактаб - Наманган шаҳри 82 мактаб

9-10 синфлар
3- ўрин учун     17:00 Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани 22 мактаб - Бухоро вилояти Ромитон Тумани 29 мактаб
Финал            18:30  Фарғона шаҳри 32 мактаб - Тошкент шаҳри 162 мактаб



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›