

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирлар туфайли олий лиганинг 14-туридан ўрин олган «Бунёдкор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган) учрашуви 25 июнь куни Тошкентда эмас Наманганда бўлиб ўтади. Иккинчи даврадаги баҳс эса Тошкентда ўтказилади.
14-турдан ўрин олган «Пахтакор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) учрашуви 24 июндан 26 июнга кўчирилди.



