"Бунёдкор" клуб таъсисчилари иштирокида навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилди

Narzulla Saydullayev
13 янв 2019, 02:43
Бугун бош мураббий таништирув маросими якунига етгач, "Бунёдкор" клуби мажлислар залида клуб таъсисчилари иштирокида навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилди.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, "Ўзтрансгаз", "Нефтгазмонтаж", "Кўкдумалоқгаз", "Гиссарнефтгаз", "Ўзнефтмаҳсулот" компаниялари "Бунёдкор"  клуби таъсисчилари ҳисобланади.

Ушбу таъсисчи компания раҳбарлари қатнашган навбатдан ташқари йиғилишда  "Бунёдкор" жамоаси бош директор вазифасини бажарувчи лавозимига Улуғбек Мирзаевнинг расмий тайинланиш маросими ўтказилди. Барча таъсисчи компаниялар томонидан У.Мирзаевнинг тайинланганлиги бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, йиғилишда "Бунёдкор" футбол клубига оид бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com