"Боруссия" спорт директори Санчонинг кейинги мавсумдаги жамоаси номини айтди

Mirjalol Normatov
9 дек 2018, 11:11
Дортмунднинг "Боруссия"си спорт директори Михаэль Цоркнинг айтишига кўра, клубдагилар 18 ёшли Жейдон Санчо билан хайрлашмоқчи эмас.

"Кейинги мавсумда ҳам Санчо жамоамизда қолади. У ҳали жуда ҳам ёш ва кетишига сабаб йўқ.

Жейдон Англия термасида ўйнаш учун қайси клуб ёрдам беришини билади. "Боруссия" унга ҳар томонлама қулай клуб", - деди Цорк.

Олдинроқ футболчига "Ливерпуль", "Барселона" ва "Манчестер Сити" каби жамоалар қизиқиш билдираётгани борасида маълумотлар берилганди. Унинг жамоаси билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild