

Рур клуби футболчи ёзда «Бавария»га ўтишни истаётгани ҳақида маълумот берди. Трансфер амалга ошиши Мюнхен клубидан қандай таклиф тушишига боғлиб бўлиб турибди. «Боруссия» ҳозирча «Бавария»дан расмий таклиф олмаган.
Дортмунд клуби баёнотида Хуммельснинг шартномасида трансфер нархи ёзилмагани қайд этилган. Футболчининг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси 2017 йил ёзида тугайди.



