«Боруссия» ФК: Хуммельс ёзда «Бавария»га ўтмоқчи

Narzulla Saydullayev
28 апр 2016, 20:35
«Боруссия» клуби Матс Хуммельс борасида расмий баёнот билан чиқди.

Рур клуби футболчи ёзда «Бавария»га ўтишни истаётгани ҳақида маълумот берди. Трансфер амалга ошиши Мюнхен клубидан қандай таклиф тушишига боғлиб бўлиб турибди. «Боруссия» ҳозирча «Бавария»дан расмий таклиф олмаган.

Дортмунд клуби баёнотида Хуммельснинг шартномасида трансфер нархи ёзилмагани қайд этилган. Футболчининг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси 2017 йил ёзида тугайди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bvb.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›