

38 ёшли форвард турли вариантларни кўриб чиқмоқда, у Европага қайтиш ёки МЛС клубига ўтиш ҳақида бош қотирмоқда.
Аввалроқ, Бензема шартнома билан боғлиқ вазият туфайли "Ал Иттиҳод"нинг "Ал Фатеҳ"га қарши ўйинида (2:2) иштирок этишдан бош тортгани маълум бўлганди.
Француз таклифни ҳақоратли деб ҳисоблади, унинг атрофидагилар ҳам ҳужумчига ҳурматсизлик қилинган деб ҳисоблайди, чунки Карим янги битим бўйича "бепул ўйнаши" керак эди - имиж ҳуқуқларидан фойдаланишдан келадиган даромадлар бундан мустасно.



