

Мюнхенликлар 27 ёшли австриялик футболчини «кўк-анорранглилар» форварди Усмон Дембелега алмашиш бўйича каталонияликларга таклиф билдиришган. Аввалроқ, «Барса» асосий таркиб ҳимоячиси Хорди Албага рақобатчи сифатида Алабанинг номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Давид Алабага «Арсенал» ҳам қизиқмоқда. Унинг ҳозирги жамоаси билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. Дембеленинг «блаугранаслар» билан келишуви эса 2022 йили якунига етади.



