"Арсенал" "Барселона" футболчисини ижарага олмоқчи

Alisher
24 июн 2020, 12:42
"Арсенал" раҳбарияти ёзги трансферлар ойнасида "Барселона"нинг захира дарвозабони Нетони ижара олмоқчи.

Хабар қилинишича, "канонирлар" жароҳати туфайли 6 ойгача бўлган муддатни ўтказиб юбориши мумкин бўлган Бернд Ленонинг ўрнига "кўк-анорранглилар" футболчисини ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Нето жорий мавсум "кўк-анорранглилар" сафида 4та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 7та тўп олиб чиқди.

Қайд этиш керакки, "Барселона" дарвозабондан қутулишга қарши эмас ва уни сотиб юбормоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es.

Сўнгги янгиликлар

Барча ›