АПЛ. "Ливерпуль" мавсумдаги илк голни ўтказиб юборди ва ғалаба қозонди + ФОТО

Tolibjon Qosimov
1 сен 2018, 18:51
Бироз аввал Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган "Лестер" – "Ливерпуль" учрашуви ўз якунига етди.

Беллашув Юрген Клопп шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мерсисайдликлар мавсумдаги илк голни дарвозабон Алиссоннинг қўпол хатоси эвазига ўтказиб юборишди. Кипер ўз жарима майдончасида Ихеаначони алдайман деб тўпни унга олдириб қўйди.

Шу тариқа, мерсисайдликлар 4 ўйинда 4 ғалабани қўлга киритган ҳолда пешқадамликни сақлаб қолишди.

АПЛ
01.09.2018, 4-тур
"Кинг Пауэр стэдиум"
"Лестер" – "Ливерпуль" 1:2
Голлар:
Геззаль 63 - Мане 10, Фирмино 45

"Лестер": Шмейхель, Морган, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Магуайр, Геззаль, Олбрайтон (Ихеаначо, 61), Мэддисон (Амарти, 83), Менди, Грэй (Оказаки, 76), Ндиди.
"Ливерпуль": Алиссон, Гомес, Робертсон, Александр-Арнолд (Матип, 89), ван Дейк, Вейналдум, Хендерсон (Кейта, 71), Милнер, Мане, Салаҳ (Шакири, 71), Фирмино.

Огоҳлантиришлар: ван Дейк (55), Геззаль (61), Менди (88), Милнер (90), Ндиди (90).


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia