А Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийига Panchina d’oro соврини топширилди

Aslanov Jasurbek
24 мар 2025, 21:09
Симоне Инзаги 2023/24 мавсумда А Сериянинг энг яхши мураббийи сифатида мукофот олди.

"Интер"нинг бош мураббийи ҳамкасблари овозига кўра А Сериянинг энг яхши мутахассисига ҳар йили топшириладиган "Panchina d’oro" ("Олтин ўриндиқ") мукофотига эга бўлди.  

Инзаги учун 26 овоз берилди, иккинчи ўринни "Аталанта"дан Жан Пьеро Гасперини 14 овоз билан эгаллади, учинчи ўринда "Болонья"дан Винченцо Итальяно 4 овоз билан қайд этилди.  

Ўтган мавсумда "Интер" Италия чемпиони бўлди ва иккинчи ўринни эгаллаган "Милан"дан 19 очкога ўзиб кетди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/marifcinter

Сўнгги янгиликлар

Барча ›