

Француз мутахассиси 33 ёшли ўйинчига баъзида дам олиш керак деб ҳисоблайди.
"Мен Роналду ҳозир энг юқори формасида бўлишини режалаштирганмидим? Бироз. Криштиану ўзини яхши билади ва биз тез-тез суҳбатлашиб турамиз. Биз учун у керакли даражада бўлиши муҳим. Роналду вақти-вақти билан дам олиб туриш кераклигини билади. Мавсум узоқ. Бундан ташқари, у Жаҳон чемпионатида иштирок этиши керак. Футболчилар мундиал ҳақида ўйлашади", - деди Зидан.




