

"Ҳа, Килиан Мбаппе менинг жамоамда сардори бўлади. Бу аниқ. Бошқа сардорлар ким бўлиши ҳақида эса тез орада билиб оласизлар", — деди Зидан.
Мутахассис жамоа ичида "Олтин тўп" учун баҳслар бўлмаслигини таъкидлади.
"Олтин тўп" ҳақида мунозаралар доимо бўлади. Мен уларга аралашмайман. Бунга барҳам бера олмайман, чунки ҳар куни баҳслар бўлади ва ҳар ким ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.
Мен “Олтин тўп” соҳиби бўлиш нимани англатишини яхши биламан. Ҳар бир футболчининг бир кун келиб бу совринни қўлга киритиш орзуси бор. Баъзида баҳслар юзага келади. Аммо барчамиз бир жойга йиғилганимизда ҳеч қандай мунозара бўлмайди. Биз бу ҳақда гаплашмаймиз.
Жамоа ичида муаммолар бўлмайди. Бизнинг ягона мақсадимиз — тўртта учрашувни ўтказиш", — дея Зиданнинг сўзларини келтиради RMC Sport.



