UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01«Барселона»га ўтиши кутилаётган мураббий «Атлетик»ни расман тарк этди  1 08:40«Кристал Пэлас» ва «Сандерленд» ҳам АПЛ чемпиони бўлишмоқчи  2 08:22Европа лигаси финали 1 дақиқалик сукут билан бошланади  1 08:1434 ёшли Дефо «Борнмут» билан 3 йиллик шартнома тузиш арафасида  0 08:08Европа лигаси. Бугун финал!  12 08:00Алишер Усмонов клубни сотиб олиш бўйича иккинчи таклифни юбормоқчи  8 01:55 Бьелса “Лилл” бош мураббийи сифатида таништирилди  0 01:19Моуриньо агар Европа лигасида ғолиб чиқса...  4 01:10Эллардайс “Кристал Пэлас”дан кетишга қарор қилди  2 00:40«Барселона» Евро-2017 (U-21) мусобақасидан сўнг Деулофеуни қайтаради  0 00:20«Валенсия» янги бош мураббий Марселинони таништирди  0 23:55Суперкомпьютер ҳақ бўлиб чиқди ФОТО  6 23:41Харри Кьюэлл Англия 4-дивизиони клуби бош мураббийига айланди  1 23:22Косьельни 3та ўйинга четлатилди ва Англия кубоги финалида майдонга тушмайди  2 22:40"Валенсия" клуби қандай қилиб пул топади?   3

28 ноя 10:02
Янгиликлар

ЖЧ-2014 очилиш ўйинини қабул қиладиган стадион қисман вайронага айланди

Футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати учун қурилаётган Сан-Паулу шаҳридаги «Арена де Коринтианс» футбол стадионининг бир қисми 27 ноябрь куни қулади.
Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ҳодиса натижасида уч киши ҳалок бўлган. Фалокат тушлик вақтида – стадионда одам кам бўлган бир фурсатда содир бўлган, дея қайд этмоқда агентлик. Бошқа жабрланувчилар тўғрисида маълумот йўқ.

AP’нинг маҳаллий телеканалларга асосланиб хабар беришича, стадионнинг шарқий тарафидаги трибуналар бузилиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, қулаш металл конструкцияларнинг юқори қисмига (стадион томига) қурилиш кранининг ағдарилиши натижасида рўй берган.

Сан-Паулудаги стадион, ЖЧ-2014нинг бошқа майдонлари каби, 2013 йил декабрида фойдаланишга топширилиши керак эди. Дастлабки режа бўйича, ушбу стадион 2013 йилнинг июль ойида бўлиб ўтган Конфедерациялар Кубоги баҳсларига ҳам мезбонлик қилиши керак эди, бироқ молиялаштиришдаги узилишлар сабаб қурилиш ишлари чўзилиб кетган эди. Юз берган ҳодиса қурилишни якунлаш бўйича янги саналарга таъсир қиладими-йўқми, бу ҳақда маълумот берилмаган.

«Арена де Коринтианс» (ФИФА бу стадионни «Арена де Сан-Паулу» деб атайди) ЖЧ-2014нинг очилиш ўйини, ярим финал босқичидаги битта учрашув ва бошқа баҳсларни қабул қилиши режалаштирилган эди.

Бу Бразилиянинг жаҳон чемпионатини қабул қилиши режалаштирилган стадионларида рўй бераётган илк фавқулодда ҳолат эмас. 2013 йилнинг майида Сальвадор шаҳридаги «Фонте Нова» стадионининг томи кучли ёмғир ёғиши натижасида қулаган эди.

Бразилиядаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик аҳолининг норозилик намойишлари фонида давом этмоқда – кўпчилик, мамлакатда жиддий ижтимоий муаммолар бўлишига қарамай, ҳукуматнинг йирик спорт мусобақаларини ташкил этишга катта харажатлар қилаётганидан норози бўлмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН!  ФОТО + ВИДЕО Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН! ФОТО + ВИДЕО
Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Малага" –...  105
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  131
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  128
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: