

Бу ҳақда "Fichajes" хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 35 ёшли аргентиналик футболчига "Ювентус" ва "Интер" клублари қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, футболчининг ўзи ёзда "Бенфика"ни тарк этиш ниятида.
Отаменди 2022/23 йилги мавсум "Бенфика" таркибида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Аргентина терма жамоаси билан биргаликда жаҳон чемпиони бўлди.



