

Олдинроқ тарқаган миш-мишларга кўра, футболчи раҳбариятдан ҳафтасига 674 минг евро маош сўраётгани борасида маълумотлар берилганди.
"Погбанинг яна икки йиллик шартномаси бор ва уни бир йилга узайтириш ҳам мумкин. Маошни кўпайтириш борасида ҳеч қандай музокаралар бўлмаяпти. Поль жамоа ҳақида ўйламоқда ва у шу ерда қолишга тайёр", - деди манба.



