UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Кучли бешлик тўпурарлари. Биринчи ўринда икки ҳужумчи  1 19:04ВИДЕО. Фазлиддин Ғоибназаров Уилберт Лопесни қандай нокаутга учратди?   0 18:57Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)  5 18:53"Манчестер Юнайтед" афсонаси Руни АПЛга қайтиши мумкин  1 18:46Дербига тайёрмисиз?  5 18:30Россия. "Зенит" "қоқилди"  1 18:25Қизил, автогол, қўпол ўйин... "Хетафе" сафарда ғалабага эришди  0 18:11"Барселона" футболчиси "Арсенал"га ўтиши мумкин  4 17:57"Реал" нишонидаги ҳужумчи жамоаси билан шартномасини узайтирмоқчи эмас  4 17:47"Кичкина камера". "Локомотив" "Пахтакор"дан қандай қилиб ўч олди?   10 17:44"Реал"нинг яна бир етакчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 17:31"Реал" Конте билан шартнома имзолай олмаётгани сабаби маълум бўлди  6 17:18МЮ осиёликлар қўлига ўтишга яқин. Бунинг уч сабаби бор  19 17:05"Реал" Бенземани иккита топ-клубга сотмаган  2 16:54Салоҳ: "Мен ҳам барча каби таркиб учун курашяпман"  0

Йил трансфери ёхуд “Реал” Роналдудан воз кечадими? Янгиликлар

Йил трансфери ёхуд “Реал” Роналдудан воз кечадими?

Перес бўш ўринларни тўлдириш билан банд. Роналду даври ўз ниҳоясига етдими?

Роналду – хизмат кўрсатган фахрий
Криштиану “Қироллик клуби”га қанчалик катта ёрдам бергани ҳаммага маълум. “Реал” у билан жуда кўп совринлар ютишга ва ундан кўпроқ баҳсларда зафар қучишга муваффақ бўлган. Аммо 5-феврал куни 33-баҳорни қаршилаш арафасида турган қаҳрамонимиз энди ёш бола эмас. У қанчалик ҳаракат қилмасин, яна 5 йил “чўққи”да туришга бироз кучи етмайди. Лекин мадридликлар ҳам португалияликни сийламай қўйгани йўқ. Роналдунинг 5та “Олтин тўп”и ҳам клубнинг тинимсиз ҳаракатлари натижасидир.
Бу ерда “Реал”нинг жаҳон футболида тутган ўрни, обрўси ҳам муҳим рол ўйнади. Роналду ўша йилларда “МЮ”да қолганида, балки ҳозирги муваффақиятларга эриша олмаган бўлармиди?! Ҳаттоки, Европа Чемпионати-2016да ҳам Португалия термаси ғалаба қозонди, якка Роналду эмас. Футбол — садоқат ва муҳим бўлган жамоа ўйини. Йодингизда бўлса, мадридликлар Чемпионлар Лигасида жиддий “ўрнашиб” олгунларига қадар, Криштиану бир қатор инқирозларни бошдан ўтказган, лекин уларни ташлаб кетмаганди. Аммо вазият энди бошқачароқ тус олмоқда…

Неймар ПСЖда узоқ “ушланиб” қолмайди
Сабаб Франция чемпионатида. Бу мусобақада чемпион бўлиш унчалик қийин вазифа эмас. Айниқса, сизда ПСЖникидек таркиб бўлса. Лекин Неймар ҳалигача “Олтин тўп”га сазовор бўла олмади. Перес эса бундан унумли фойдаланган ҳолда, интервюларидан бирида бразилиялик ҳақидаги саволга Қироллик клубида бу мукофотга эришиш анча осон деб урғу бериб ўтди. Майдондаги ўрни бўйича Неймар бемалол Роналдуни алмаштира олади. Перес режаси ва тасаввуридаги клубнинг ҳужумчилар учлиги: Салах-Кейн-Неймар билан мадридликлар “Барcелона”га бемалол жиддий рақиб бўла олади.

“Реал” ҳаммасига мантиқан ёндашмоқда. Ҳаттоки Неймарнинг “МЮ” гўёки 500 миллион евро эвазига “сотиб олиши” ҳам бир ўйин бўлиши мумкин. Ваҳоланки, манчестерликлар бундай трансферни ўзларига раво кўрмайдилар, чунки ФИФАнинг молиявий “фэйр-плей” деган қоидаси бор. Балки гап, футболчи вакиллари яна бир трансферга замин яратишаётганидадир. ПСЖдек жамоага, бир қарашда “Реал”дан сўнг, Парижга йўл олиш ортга ташланган қадамдек туюлар, аммо Франциядаги Неймардек муҳим фигуранинг ўрнини эгаллаш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Бу ерда гап айнан Неймарнинг ўрнини эгаллашда ҳам эмас, Парижда Роналду олдинги жамоаларида бўлгани каби, биринчи шаҳс бўлади. Сизнингча ПСЖ ёш ва иқтидорли Неймарни бериб юбориб, унинг ўрнига ёши тобора ўтиб бораётган Роналдуни қўлга киритиши жамоа учун фойдали эмасми? Аммо масаланинг бошқа томони бор, ҳеч кимимиз парижликлар Неймарни жамоага олиб келиш учун қандай шартларга рози бўлганини аниқ билмаймиз. Балки келишувда, икки-уч йилдан сўнг, футболчи истаса бошқа жамоага қўйиб юбориш банди ҳам мавжуддир.

Роналду ПСЖнинг қироли бўлиши мумкин
Балки сиз Роналдуни кўришга кўзингиз йўқдир, ёқтирмаслигингиз мумкин. Бироқ уни профессионал футболчи сифатида тан олмасдан иложингиз йўқ. У Ибрагимовичдан ёмон ўйнамаслиги ҳам сизга маълум. Бу борада баҳслашмайсиз, тўғрими?! Златан Францияда қанчалик тез қиролга айлангани ёдингиздами? Маълумотларга қараганда, Парижда яшаш ҳавас қилгудек бўлмаса ҳам, нафақага чиқиш учун энг мақбул йўл.

Кўплаб пойтахт шаҳарлар глобаллашув туфайлли ўз тароватини йўқотган, шу сабабли баъзи видеороликларда кўрганимиздек, юзига шарф ўраб (таниб қолишмасликлари учун) юрган Роналду одамлар билан тўла, ҳар қадамида мухлислари чиқиб қолаверадиган ерда футболдан кейинги ҳаётини ўтказишни истамаса керак. Бу борада Париж бироз тўғри келмаслиги мумкин, аммо шаҳар яқинидан шинам ва кўркам “қаср” Роналдуга ёқиб тушиши турган гап. У ерда у катта оиласи билан бирга яшайди, ҳа, Франция чемпионатида португалиялик “Олтин тўп” юта олмас, аммо мунтазам равишда Чемпионлар Лигасида ўйнайди ва рақибларнинг унча кучли бўлмаган ҳимоячилари “додини” бериб, голлар уришда давом этади.

Криштиану қай даражада фойдали ҳаракат қилмоқда
Португалиялик жисмоний баққувватлигини ошириб, Чемпионлар Лигасининг бир неча ўйинларида иштирок этар, балки “плей-офф”да ҳам қатнашар, лекин кейинчи? Буёғи нима бўлади? Криштианунинг борган сари ёши ўтиб бормоқда, шу сабабли ҳам энди кучлилар сафида қолади дейиш бироз қийин. “Вильярреал” билан ўтган ўйинни бир эсланг-а?! Тўғри, Роналду “Вильярреал” дарвозасига 11 дан ортиқ зарба йўллади. Лекин 18-турдан сўнг бор йўғи 4тагина гол урди, сўнгги ўйинда эса бир мартта ҳам дарвозани ишғол этолмади.
Етмаганига, тўп қолиб, ҳимоячини тепиб юборди ва бир неча ноаниқ паслар берди. Бу португалияликнинг майдонаги кетма-кет ҳаракатлари эди. “Реал” жамоани қайта тузишни Роналду билан эплаши бироз мушкул, шекилли. Шундай экан, Перес клуб афсонасини бўлажак афсонага алишиши ҳақиқатга яқинроқ.


Неймар иқтидорлироқ
Неймарни харид қилиниши - қиммат ва таваккалчиликка асосланган трансфер бўлади, аммо кутилган натижа бўлса, унда у ўзини буткул оқлайди. Роналду бу ўринда қайсарлик қилиб, кўпроқ пул талаб қилиши ва жамоада асосий эътиборни ўзига қаратиб олиши мумкин. Балки, “Реал” каталонияликларга қарши ўйинда мағлуб бўлган кунданоқ Криштиану улардан “кетгандир”. Кийим алмаштириш хонасида чемпионлик ҳақида гап бошлаганида ҳам унга на Рамос ва на бошқалар ишонган. Кеча Кроос иккинчи ва тўртинчи ўринлар учун кураш кетишини айтиб ўтди. “Арсенал”нинг куни “Реал” бошига тушадиганга ўхшаб бормоқда. Шундай экан, Роналду “Олтин тўп” билан суратга тушавериб, “Реал” қай даражада ўзгариб кетганини сезмай қолгандир, аммо буни ўзи тан олгиси келмайди. Хуллас, юқорида санаб ўтилган ҳолатлар нафақат йил, балки тарихда энг кўзга кўринган трансферлардан бири бўлади. Агар Перес Неймарни Қироллик клубига ўтишга кўндира олса, Роналдуни ПСЖга ўтказиб, яна қўшимча ҳақ ҳам тўлашга тайёр. Агар бу амалга ошса, ҳеч кимнинг эсидан чиқмайдиган ҳодисага айланса керак.

Роналдунинг кетиши фойдалироқ бўлиши мумкин
“Реал” “Қироллик клуби” бўлгани учун эмас, айнан жамоасида Кроос, Рамос ва Модричдек иқтидорли футболчиларни жамлай олгани учун шунчалик юқорига чиқа олди. Клуб ўзини қайта тиклаб олиши учун уларга Неймар керак. Булардан ташқари, бразилиялик “Барcелона”да фаолият юритган пайтида бўлишишга ўрганиб қолган, шунинг учун у унчалик ҳам қизғанчиқ эмас.

Демак, мураббий Неймар билан биргаликда жамоани қайтадан жонлантириши ва “Қироллик клуби”ни катта курашга яна қайтара олиши мумкин. Балки Роналду билан яна бир қатор мукофотларга эришар, лекин буларга энди секинлик билан эришишга бироз сабри етмайди. Португалиялик эса анча қариб қолди, келажак ҳақида эса яхшироқ ўйлаб кўриш керак. Ҳа, айтгандек, Криштиану “Реал”да қолиши кўпроқ фойда келтиради деб ким айтди? Агар ҳар бир ўйинда аввалгидек “ёндириб” ўйнай олганида, балки Перес уни олиб қолиш ҳақида ўйлаб кўрган бўлармиди?! Аммо ҳозирча барчаси бунинг аксини кўрсатмоқда.  


Хориж сайтидан Нозима Зарипова таржима қилди 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

+13   
17 янв 12:28:12
Murod Xushali
Barca muhlisi bulsamda ronalduning ketiwini istamayman u ketsa madrid qon yig'laydi bu aniq
+11   
17 янв 12:37:40
drujba
Barsa muhlisi sifatida aytishim mumkin Ronoldu ni sotmaydi aksincha beyl benzena ketadi
Neymar kelishi mumkin !ikkisiga ham kanotlar etadi hujumda yana reklamalar dan pul tushadi ronaldoda sotmaydi bu anik kuruk mish mush buni hammasi
+6   
17 янв 13:13:12
Аслиддин
Роналду олдинги мавсумда хам сентябр-декабрда емон уйнаб мавсум охирида голларни почкалаб урган ЧЛда. Ушандаям Роналду каривотти дейишган.Роналду шу пайтгача пулни биринчи планга куймаган.Агар у купрок пулни уйлаганда аллакачон Хитойда еки Арабда уйнаган буларди.Хали формасини тиклаб дахшатли Роналдуга айланиши хеч гапмас.Факат мактанишни йигиштирса яхши буларди ман тарихдаги зурман диб.Месси Олтин тупни олганда бу мукофотни олишимда жамоадошларимни хизмати катта деб этканди.Шу камтарлиги учунам Месси барибир Зур
+5   
17 янв 12:36:43
Давор Шукер
Барса мухлиси бусамам реалли хозирги холатига бефаркмасман. Роналдо кетгани бн реал реаллигича колади. Хеч нарса умрбод эмас. Асл реалчила кунглилани чуктирмела омадилани берсин.
+3   
17 янв 13:13:17
Mash'al-1984
Роналду юунга лойиқ эмас. У ҳозир ҳам Неймардан кучли. Роналду ва унга қўшиб берилган пуллар футболчининг устидан кулишдек гап. Шунинг учун Бензема ва бошқа фойдасиз 3-4 ўйинчини қўшиб берса бўларди. Бир пайтлар Барса Ибра учун Это ва адашмасам 50 млн пул берганди. Аммо бу трансфер ўзини оқламаган. Ўша йили ЧЛда Интер либосида ўйнаган Это Барсани янги жамоаси билан бирга жазолаганди. Неймар келиши манимча кўп нарсани ўзгартирмайди. Кейн ва Салах жамоа ўйинини кучайтириши мумкин.
+3   
17 янв 12:49:50
avto_bot
PSJni fanatlari kupayb ketarkanda UZB da buyog'iga!
+3   
17 янв 12:45:43
Alisher Shermatjonov
Real muxlisari sal insofam kerede endi Barca xaqida yozsayam adminla aybdor real xaqida yozsayam adminla aybdormi Adminlani ishi yoqmasa nma keregi bor Adminlaga boxton qilib.
+3   
17 янв 12:34:44
barsamylife
Arje Mix фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Barsachılar kelılar mınusga
YO BE REALCHILA RANALDO PSJGA KETSA REALDAN PSGA OTSHADI RANALDO MADRIDI FANATLARI
+2   
17 янв 14:33:00
RINATBEK_JR BAYERN MÜNİCH
RonALDO ketsa Messi zerikadi
+1   
03 фев 21:16:55
ReAl.M
Avvalambor assalomalekum.bitta etirozim bor saytilaga iltimos mashu maqolani yozgan saviyasi past jurnalistlani optashela tarafmakashliligini yaqqol bildirib qo'yibtiyu. E inson o'sha san etayotgan qariyani sani achishtirib tashagan ishlariga hich qancha bo'lgani yo',qari bo'ri hamisha bo'ri neymar blan tenglama uni.
+1   
17 янв 20:39:31
Nodir
As.com saytida "Ronaldu ketsinmi yoki yo'q" degan so'rovnoma o'tqazilmoqda. Hozircha "ketsin" deganla oldinda. Exxx!!! Bu ispanyalik Real muxlislari wuncha mehnatni qadrlamas ekan. Qani kirib "qolsin" deganlani oldinga o'tqazib qo'yiyila Realni jonkuyar muxlislari!!!
+1   
17 янв 13:17:51
Rizamat Usmanov
Buni amalga oshishi Realni PSJ dan o'ta olishiga bog'liq! PSJ Realdan o'ta olmasagina Neymar Realga o'tishi mumkin
   
20 фев 12:19:12
Azizbek
Azizbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
real albatta yutadi
\;uj ,uikihghjm
   
15 фев 13:41:03
Azizbek
Real javob o`yinda ham yutishi kerak\ shart
   
18 янв 00:38:55
Toxir Nuraliyev
barsiking фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ronaldosiz messixam gol urushni tuxtatadi
Adashtiz Ranaldusiz Mesi Gol urib yotiptiku Tinmasdan gol urvotyu Messi Ranaldu 4ta Gol chempionat boshlarda urganicha xali gol uromadi Messi tinmasdan Gol urvotku 17ta gol bilan Chempionat Topurari bolib yuriptiku Messi gol urishtan zerikmidi xali beri
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  223
Лопетеги кетадими? "Реал" ўз майдонида "Леванте"га мағлуб бўлди (+ФОТО) Лопетеги кетадими? "Реал" ўз майдонида "Леванте"га мағлуб бўлди (+ФОТО)
"Реал" ҳамда "Леванте" ўртасидаги ЛаЛиганинг...  125
Андрей Канчельскис: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди" Андрей Канчельскис: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди"
“Навбаҳор” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей...  120
Суперлига. Канчельскис ғалаба билан бошлади: "Навбаҳор" - "Бухоро" Суперлига. Канчельскис ғалаба билан бошлади: "Навбаҳор" - "Бухоро"
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  97
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг