Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Португалларни илҳомлантирганинг ва мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур"

Sherzod Nurmatov
6 ноя 2026, 19:20
Португалия президенти Антониу Жозе Сегуру Криштиану Роналдуга миллий терма жамоа муваффақиятларига қўшган ҳиссаси ҳамда мамлакатнинг халқаро нуфузини оширгани учун миннатдорлик билдирди.

Ушбу мурожаат 41 ёшли футболчининг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганидан сўнг янгради.

Давлат раҳбари ўз мурожаатида футболчининг тарихий йўлини ва унинг барча португаллар учун қандай илҳом манбаига айланганини алоҳида таъкидлади.

"Бутун Португалия номидан Криштиану Роналдуга миллий терма жамоа учун қанчалик садоқат билан тўп тепгани, португал халқини илҳомлантиргани ва Португалияни бутун дунёга машҳур қилгани учун миннатдорлик билдираман.

Тушунаман, бу Криштиану Роналдунинг спорт ҳаётидаги энг қийин кунлардан бири, аммо мутлақо аминманки, португаллар — аввал ҳам бир неча бор бўлганидек, ҳозир ҳам унинг ёнида.

"Шунингдек, Португалия ҳар доим унинг ватанга бўлган муҳаббатига таяна олишини биламан. У бу муҳаббатни бизга шунчалик қувонч бағишлаган ҳар бир машғулоти, ҳар бир ўйини ва ҳар бир голига бағишлаган ўша эҳтирос билан ифодалашда давом этади. Сенга улкан зафарлар тилайман, Криштиану. Ва катта раҳмат", – деди Антониу Жозе Сегуру.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com