

Федерация бугуннинг ўзидаёқ миллий терма жамоага янги бош мураббийни топди. Ўз вақтида "Гамба Осака" клубини бошқарган Акира Нишино "самурайлар" устози этиб тайинланди. Эндиликда япониялик футболчилар ушбу мураббий қўл остида жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттиришади.



