Хуан Мата: "Ҳар доим айтганман: тўпни Марсьялга бер, МЮ ютади"

Mirjalol Normatov
10 фев 2019, 18:44
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Хуан Мата "Фулхэм"га қарши ўйиндан кейин Антони Марсьяль ва Поль Погба ҳақида гапирди.

"Поль ва Антони - фантастик футболчилар. Улар ажойиб голлар уришди. Марсьялнинг голини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Ҳамма ҳам бундай голни кирита олмайди.

Антонини шунчаки яхши кўраман. У яхши ўйнаса, биз ютаверамиз. Ҳа доим айтганман, тўпни Антонига бер ва биз ғалаба қозонамиз", - деди Мата.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal