UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12"Рома" ва "Женоа" Шомуродовнинг ижарасини келишиб олди. Элдор душанба куни шартнома имзолайди!   13 01:44Ўртоқлик учрашуви. Ван Дейк 285 кунлик танаффусдан кейин майдонга қайтган учрашувда "Ливерпуль" мағлубиятга учради  0 01:20Арсен Венгер Швейцария термасини бошқариши мумкин  1 01:00АПЛдан Саудия Арабистонига. "Лидс" собиқ футболчиси янги жамоага ўтди  0 00:40МЮ "Престон" билан ўйинни жамоадаги эҳтимолий вирус сабаб бекор қилди  0 00:19Конференциялар Лигаси. БАТЭ йирик ҳисобда енгилиб, кейинги босқичга чиқа олмади, Умаров тўлиқ 90 дақиқа ўйнади  1 00:00"Хетафе" президенти: "Месси кетса, барчамиз зарар кўрамиз"  5 23:39"Реал" Иско учун 20 млн хоҳламоқда. "Арсенал" ва "Милан" футболчи учун даъвогар  3 23:20Ван Дейк тўққиз ой деганда "Ливерпуль" қайдномасига киритилди. Рўйхатда Жо Гомез ҳам бор  2 23:00"Тоттенхэм" Кристиан Ромеро учун "Аталанта"га 55 млн тўлолмайди   2 22:44Конференциялар Лигаси. "Тобол" "Хайдук" тўсиғидан ўтиб, кейинги босқичга йўл олди, Сергеевдан дубль!   21 22:24"Барселона" собиқ футболчиси ўз фаолиятини якунлади  4 22:00Рамос: "Қадрдоним Варан, фаолиятингнинг янги босқичида сенга омад тилайман"  2 21:39"Манчестер Сити" асосий таркиб аъзоларининг ярми билан шартномани узайтирмоқчи  4 21:15Шомуродовнинг "Рома"даги йиллик маоши очиқланди  69

Хотиржам “Пахтакор”, Рашидовга аталган бўлим: “Пахтакор” – “Машъал” ўйини ҳақида Янгиликлар

Хотиржам “Пахтакор”, Рашидовга аталган бўлим: “Пахтакор” – “Машъал” ўйини ҳақида

Ўзбекистон Суперлигаси 2021 йилги мавсуми қизиқарли бошланди, буни тан олмасдан илож йўқ.

Aммо мени хавотирга солаётган жиҳат бу ҳар йилги баҳордаги старт каби эмасмикин? Ҳар йили баҳорда бошланадиган чемпионатимиз шиддатли кўринади, ёзга бориб шиддат туш вақти қуёш тагида пиёда юрган одам каби бўшашиб қолади. Ҳар қалай, менга шундай туюлди, тағин билмадим.

15 март куни Тошкентда пойтахтнинг “Пахтакор” жамоаси Муборакнинг “Машъал”ини қабул қилди. Тошкент клуби рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган бўлса-да, ишонинг, бу муборакликларнинг ҳам, тошкентликларнинг ҳам максимал ўйини эмас. Ўзи ўйин қандай бўлди, дейсизми? Бироз тафсилотларга ўтамиз.

Пахтакор

Фаррух Сайфиев - 9', Драган Черан - 36', Сардор Рашидов - 59'

Суперлига. 2-тур

15/03/2021, 18:30

0
:
3
Тугади

Машъал

45'
90'
9'  Фаррух Сайфиев
9'  Егор Кримец
36'  Драган Черан
36'  Шароф Муҳитдинов
59'  Сардор Рашидов
59'  Эрен Дердийок
64'  Азизбек Турғунбоев (Хожимат Эркинов)
64'  Егор Кримец (Анзур Исмоилов)
76'  Драган Черан (Ҳумоюнмирзо Иминов)
45'  Сардор Абдураимов
66'  Ҳумоюн Муртозаев (Дониёр Усмонов)


“Пахтакор”нинг тартибли ўйини билан эсда қолган биринчи бўлим ҳақида


Ўйин стартиданоқ муборакликлар ҳужумга ўтишди. Бироқ бу вақтинчалик ҳужум ва шиддат эди. Илк дақиқаларданоқ ўйин назоратини “Пахтакор” қўлга олди. Бир қатор ҳужумлар уюштиришга муваффақ бўлди, аммо самара ҳа деганда бўлавермади. Тошкентликлар сафида эътиборимни тортган жиҳат Фаррух Сайфиевнинг ўнг қанот ҳимоясида, ИброҳимҲалил Йўлдошевнинг чап қанот ҳимоясида ўйнагани бўлди. Сайфиевнинг омади эса айнан ўнг қанотдаги ҳаракатлари эвазига келди. Егор Криметс тўпни “Машъал” жарима майдончаси ичкарисига узатди, барчадан ўтиб кетган тўп Фаррух Сайфиевга келиб тушди, ҳимоячи эса бу жойда ҳужумчиларга хос тарзда гол уриб, ҳисобни очди. 9-дақиқада урилган голдан сўнг муборакликлар олдинга боришда давом этишди. Бир вазиятда Ҳумоюн Муртазоевнинг хавфли зарбасини Санжар Қувватов қайтариб юборди ва тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди. Бироқ барибир яна тошкентликлар ҳужумлар галасини ёғдиришди. Сардор Рашидов бир неча вазиятда ўз омадини синаб кўришга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимнинг 36-дақиқасида эса яна бир гол урилди ва яна “Машъал” дарвозасига. Бу вазиятда Шароф Муҳитдинов ҳамда Драган Черан муборакликлар ҳимоясини “девор услуби”да ёриб киришди ҳамда Чераннинг енгил зарбасидан сўнг ҳисоб иккитага етди. Шундан сўнг айтарли вазият бўлмади, жамоалар танаффусга йўл олишди.



Рашидовга аталган бўлим

Иккинчи бўлим аввалидан эътиборимни бошқа нарса тортди. Биринчи бўлимда “Пахтакор”нинг қанот ҳимоячилари жойларини ўзгартирганини айтган эдим, иккинчи бўлимда “шерлар”нинг ҳужумчилари қанотларини ўзгартиришди ва бу фойда берди. Сардор Рашидов ўзининг севган ўнг қанотидан бир неча бор ёриб кирди. Баҳснинг 59-дақиқасида у чамаси 16 метрлардан берган енгил зарбаси билан ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб қўйди. Голдан сўнг ҳам бир неча вазият яратилди. Чап қанотда ўйнаётган Aзиз Турғунбоев негадир иши юришмади чоғи уни бош мураббий алмаштирди. Захирадан ўйинга қўшилган Ҳожимат Эркинов фаол ҳаракат қилди. Бир вазиятда дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо тўпни марказдаги шерикларидан бирига оширмоқчи бўлди-ю, у ерда ҳеч ким йўқлигини кўрмай қолди. “Машъал” жамоаси эса баъзи-баъзида ҳужумга ўтиб турди. Уларнинг иккинчи бўлимдаги энг хавфли ҳужуми 85-дақиқада Сирожиддин Қўзиевнинг 30 метрлардан берган зарбаси бўлди. Тўпни Қувватов ишонч билан ушлаб олди. Биринчи бўлимга қўшимча вақт қўшиб бермаган ҳакам, 2 дақиқани иккинчи бўлим учун қўшди. Натижа ўзгармади, “Машъал” жамоаси Ўзбекистон Суперлигаси дастлабки 2 турини Тошкент клубларига қарши сафарда ўтказди ҳамда иккисида ҳам мағлуб бўлди. “Пахтакор” эса мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлган киритди.




Мураббийларнинг фикри

Видео. Александр Хомяков: "Гол ура олмаётганимиз мени ҳавотирга солмоқда"         

Видео. Питер Хюистра: "Рашидов, Турғунбоев ва Темировнинг ҳаракатлари мени хурсанд қилмоқда"        



Кейинги тур олдидан

“Пахтакор” жамоасини 3-турда анчагина қийин рақиб кутиб турибди. Жамоа Олмалиққа, AГМК майдонига сафар қилади. 2 ўйинда 1 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган AГМК жамоаси чемпионлик йўлидаги ашаддий рақибларига қарши баҳс олиб боради. 18 март куни, 18:30 да бошланадиган ўйин барчасига ойдинлик киритиб беради.

Муборакнинг “Машъал”и эса ва ниҳоят Суперлиганинг янги мавсумида ўз майдонида ўйнайди. Жамоа Бекободнинг “Металлург”ини қабул қилади. “Металлург” жамоаси 16 март куни ўз ўйинини ўтказади. Улар биринчи турда мағлубиятга учрашган. Ҳойнаҳой, бугунги ўйинда бекободликлар ҳам мағлубиятга учрашса унда 3-турда Муборакда ҳақиқий жанг бўлади. Aхир чемпионатда ҳали ғалаба қозонмаган жамоалар шундай қолишни исташмайди-ку.

 




Оғабек Самисов

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика