UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  1 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  1 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  12 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  14 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10

Александр Хомяков: "Гол ура олмаётганимиз мени ҳавотирга солмоқда" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Гол ура олмаётганимиз мени ҳавотирга солмоқда"

Муборакнинг "Машъал" жамоаси Суперлиганинг иккинчи турида "Пахтакор" жамоасига 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.





Ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Рақиб биздан кучли эканлиги кўриниб турганди. Жамоамизда эса ҳеч нарса ўхшагани йўқ, буни кўрдингиз. Биринчи голни марказдан қўйиб юбордик, кейин эса иккинчи голни. Шундан сўнг бироз агрессивроқ ҳаракат қила бошладик. Битта бўлса ҳам гол уришимиз мумкин эди. Бор гап шу. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Улар ғалабага лойиқ эди",- дейди Хомяков.

- "Машъал" иккита учрашувда гол ура олмасдан мағлубиятга учради. Сизнинг ушбу ҳолатга муносабатингиз қандай? Иккинчи саволим жамоадаги легионерлардан қониқяпсизми?
- Ҳа, бу ҳолат мени ҳавотирга солмоқда. Иккита ўйиндан бери натижалар яхши кўриниш олмаётгани маълум, гол ҳам ура олмаяпмиз. "Бунёдкор" билан ўйинда шунчаки вазиятлардан фойдалана олмадик. Бугун эса рақибимиз кўп вазиятлар яратишга йўл қўймади. Жамоа мағлубиятга учрамаса, гол урмаса, бир очко бор дегани. Ўтказиб юборилган учта гол - бу кўп. Мени ҳозир жамоамнинг ўйини ташвишлантиряпти. Легионерларнинг салоҳияти ва кучини баҳолаш ҳозир қийин.

Ҳозир ўйинга умумий баҳо бериш оғир. Тактик жиҳатлар устида ишлаймиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика