UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  11 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида бухороликлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало барчани янги мавсум старти билан табриклайман. Дастлабки учрашувни ютиб олдик ва бу билан ўз мухлисларимизни табриклайман. Уйда тўп тепдик ва мухлислар бизни яхши қўллаб туришди. Биринчи таймда устунлик жамоамиз томонида бўлди ва гол ҳам уриб олдик. Аммо иккинчи бўлимдаги устунлик рақиб томонга ўтди, шундан сўнг ўйинимиз қовушмади. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор, биринчи ўйинда бу каби ҳолат кузатилади. Биз ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилдик, чунки мақсадимиз биринчи ўйинни ютиб олиш эди. Йигитларга раҳмат, ҳамма ўйинга ўзини бахш этди, энди кейинги учрашувга ҳозирлик кўрамиз.

- Янги мавсум олдидан ўзингиз хоҳлаган барча футболчиларни жамоага таклиф эта олдингизми?

- Вазият шундай бўлдики, бизда қишки таътил қисқа бўлди. Ўтган йил декабрнинг ярмида мавсумни тугатдик, плей-офф ўйинларида ўйнадик. Ўша пайтдаёқ бу мавсум учун режа тузишни бошлаб юборгандик. Селекция ишлари умуман тўхтамади, ўзимиз хоҳлаган таркибни туза олдик. Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда.

- Ёшларга кўпроқ имконият берганингиз бугунги баҳсда кўринди. Легионерлар эса захирада қолишди. Улар ҳали жамоага тўлиқ қўшилиб кетмадими?

- Биз машғулотлардан келиб чиқиб таркиб тузамиз. Ўйинчиларни маҳаллий ва хорижликка ажратмаймиз. Ким тайёр бўлса, асосий таркибда шу тушади. Тўғри, Европа давлатларидан келган футболчилар мослашув жараёнини бошдан кечиради. Бу одатий ҳол. Уларга ҳали вақт керак. Бугун эса шу таркибдан фойдаланишга қарор қилдик. Айтиб ўтганимдек, олдинда ўйинлар кўп ва ҳаммага ўзини кўрсатиш учун вақт бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
28 фев 05:10:53
BXZ BXZ
1994 Nurafshon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Галаба муборак Бухоро
Галаба билан табриклайман у́йинни бизда ку́рсатмади Бухоро яхши у́йнадими .
+1   
27 фев 21:56:00
Ихтиёр
Хомяков молатси бугун жуда яхши уйнадизлар кукон таркиби жуда кучли экан
+1   
27 фев 21:55:12
Улугбек Рахимов
Галаба Билан табриклаймиз доим Бухоро Халки сизлар Билан
   
28 фев 07:03:20
1994 Nurafshon
BXZ BXZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Галаба билан табриклайман у́йинни бизда ку́рсатмади Бухоро яхши у́йнадими .
Ака яхшимисиз тугриси Бухоро еш футболчиларини уйини манга екди чунки Бухоро биринчи булимни бошларида туп киритган булсада хечкандай химояга етиб олмади яни Улугбек давридагидек кейин ракибимиз таркибига савияли уйинчилар жуда куп єди манга еккани футболчиларимиз 90 минут уйнаб чарчаб колмади ишонч билан уйинни охиригача уйнади ва хакли галаба козонди учрашув хакамига келсак Шавкат Насибулаев хар доимгидек Бухорога карши харакат килди
   
27 фев 23:08:45
1994 Nurafshon
Галаба муборак Бухоро
   
27 фев 22:01:59
Жалоладдин Мухаммадович✈
Бухоро жамосига хомий топилдим
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика