UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  5 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  3 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  9 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  3 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  21 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  2 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  14 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  6 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  13 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1

Александр Хомяков: "Гол ура олмаётганимиз мени ҳавотирга солмоқда" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Гол ура олмаётганимиз мени ҳавотирга солмоқда"

Муборакнинг "Машъал" жамоаси Суперлиганинг иккинчи турида "Пахтакор" жамоасига 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.





Ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Рақиб биздан кучли эканлиги кўриниб турганди. Жамоамизда эса ҳеч нарса ўхшагани йўқ, буни кўрдингиз. Биринчи голни марказдан қўйиб юбордик, кейин эса иккинчи голни. Шундан сўнг бироз агрессивроқ ҳаракат қила бошладик. Битта бўлса ҳам гол уришимиз мумкин эди. Бор гап шу. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Улар ғалабага лойиқ эди",- дейди Хомяков.

- "Машъал" иккита учрашувда гол ура олмасдан мағлубиятга учради. Сизнинг ушбу ҳолатга муносабатингиз қандай? Иккинчи саволим жамоадаги легионерлардан қониқяпсизми?
- Ҳа, бу ҳолат мени ҳавотирга солмоқда. Иккита ўйиндан бери натижалар яхши кўриниш олмаётгани маълум, гол ҳам ура олмаяпмиз. "Бунёдкор" билан ўйинда шунчаки вазиятлардан фойдалана олмадик. Бугун эса рақибимиз кўп вазиятлар яратишга йўл қўймади. Жамоа мағлубиятга учрамаса, гол урмаса, бир очко бор дегани. Ўтказиб юборилган учта гол - бу кўп. Мени ҳозир жамоамнинг ўйини ташвишлантиряпти. Легионерларнинг салоҳияти ва кучини баҳолаш ҳозир қийин.

Ҳозир ўйинга умумий баҳо бериш оғир. Тактик жиҳатлар устида ишлаймиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика