Питер Хюистра: "Рашидов, Турғунбоев ва Темировнинг ҳаракатлари мени хурсанд қилмоқда"
15 мар 2021 21:51
Янгиликлар
Питер Хюистра: "Рашидов, Турғунбоев ва Темировнинг ҳаракатлари мени хурсанд қилмоқда"
"Авваламбор хайрли кеч. Биз яна учта гол урдик ва навбатдаги уч очкони қўлга киритдик. Дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолганимиздан хурсандмиз. Ўз майдонимиздаги биринчи ўйин доим катта аҳамиятга эга. Ўйинни яхши бошладик ва тўпни назорат қилдик. Рақиб дарвозаси олдида тез-тез ҳужумлар уюштирдик. Биринчи голдан сўнг ўйин суратини туширган ҳолда осонроқ ўйнашга ўтдик, десам муболаға бўлмайди. Ҳисобдан ҳам, ўйиндан ҳам қониқдим. Эндиликда АГМК билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз".
- Азиз Турғунбоев учинчи ўйиндирки жамоанинг ўйин услубига мослашиб кета олмаяпти. Бу ҳолат нима билан боғлиқ?
- Янги келган футболчиларнинг жамоага мослашиши осон эмас. Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев, Шерзод Темиров мослашиш жараёнини бошидан ўтказмоқда. Бунинг учун кўпроқ меҳнат қилиш керак. Лекин уларнинг ҳаракатлари мени хурсанд қилмоқда.
- Эрен Дердийок иккинчи бўлимда тўп учун курашмай қўйди...
- Тўғри у бугун гол ура олмади. Жамоангизда шундай ҳужумчи бор экан, ҳар доим рақиб ҳимоячиларини саросимада ушлаб тура оласиз. У жамоа учун катта меҳнат қилди.
- Игорь Сергеевнинг жамоани тарк этиши сизнинг қарорингизми ёки футболчининг қарори?
- Ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоанинг бюджетидан келиб чиқиб иш тутилади. Клубдаги бюджетга қараб футболчи қидирасиз. Биз бу борада ўзимизга мос футболчи топмадик. Лекин уларнинг ўрнини тўлдира оладиган ёшлар бор. Бу улар учун яхши имконият. Бугун ҳам Иброҳимҳалил Йўлдошев, Хожимат Эркинов каби ёшларни мураббий сифатида ўстиришим керак. Бу биз учун фойдали бўлиши мумкин. Ўтган мавсумларда захира ўриндиғимизда тажрибали футболчилар бор эди. Аммо жорий мавсум йўқотишлардан сўнг захирамиздан ёшлар ўрин олди. Ёшлар ва янги футболчиларни тезда услубимизга мослаштирган ҳолда ОЧЛда ўз даражамизни сақлаб қолишимиз керак. "Насаф" билан кечган стартдаги икки ўйин биз учун кескин ўтди. Бугун бироз осонроқ бўлди. Чунки тезда гол уриб олдик. АГМК билан ўйин ҳам шундай кескин шиддатларга бой ўтишини таҳмин қиляпман. Янги даражага чиқиб борсак олдимиздаги катта синовдан ўтиб олган бўламиз.
- "Насаф" билан кечган ва бугунги ўйинлар ўртасида қандай фарқ кўрдингиз?
- Ҳар бир ўйин ўртасида катта фарқ бўлади. Бугун мени хурсанд қилгани илк дақиқадан бошлаб футболчилар ўзларининг энг яхши жиҳатларини кўрсата олишди. Лекин АГМК кучли рақиб, улар билан ўйин бошқача кечиши мумкин.
Фикрлар