UZ

Сўнгги янгиликлар

03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  0 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  20 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  4 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  18 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  9 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  9 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  13

Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз" Янгиликлар

Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши кечган (3:2) учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Учрашув курашларга бой бўлди. Баҳснинг дастлабки 6-7 дақиқасида яхши ўйнай олмадик. Сабаби, ҳаёлимиз майдонда эмас эди. Тайм-аутдан сўнг эса йигитлар ўзига келиб олишди. Йигитлардан агрессивроқ ўйнаш кераклигини илтимос қилдим. Бугунги адолатли натижа қайд этилди.

- Дарвозабономиз Аббос Элмуродов иккинчи бўлимда захирага олинди. Бунга сабаб нима?

- Бу олдиндан ўйланган режа эди. Ўртоқлик учрашувларида натижа аҳамиятсиз. Таркибни ўзгартириб туришимиз керак. Ушбу турнир давомида экспериментларга қул урамиз. Мусобақада давомида қайси аспектларни ривожлантириш кераклигини билиб оламиз.

- Жаҳон чемпионати стартига икки ой вақт қолди. Сиз терма жамоага мураббийлик қилишдан ташқари, жуда ҳам кўп ташкилий ишлар билан шуғулланмоқдасиз. Ўзингизнинг вазифангиз ташқари ҳам жуда кўп ташкилий ишларга раҳбарлик қилмоқдасиз. Июнь ойида ташкил этилган "FIFA Instructors" курсларида ҳам шаҳсан ўзингиз бошчилик қилдингиз. Ҳаётингиздаги ушбу давр қандай кечмоқда?

- Бу катта ҳажимдаги иш. Жаҳон чемпионатидаги ташкилий ишлар ва мамлакатда футзални янги даражага олиб чиқишни мақсад қилганмиз, аммо ҳозирги вақтда бор эътиборимни терма жамоага қаратганман. Жорий йиғинда кўпроқ ҳимоя устида ишламоқдамиз. 15 кун давомида машғулот олиб боряпмиз. Олдиндан икки ой вақтимиз бор. Мундиалга яхши тайёргарлик кўра олишимизга ишонаман.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика