Хон Мён-Бо Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи лавозимида қолади

Tolibjon Qosimov
3 июл 2014, 11:44
Хон Мён-Бо жаҳон чемпионатидаги омадсизлигига қарамай Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимида қолади.
“Хон Мён-Бонинг кетиши муаммоларни ҳал қилмайди, шу сабабли биз у билан ҳамкорликни давом эттирамиз. Мураббий ўз жойини бўшатиб қўймоқчи эди, аммо Чон Мон Гю уни 2015 йилги Осиё Кубогигача қолишга кўндирди. Мураббий жаҳон чемпионатидаги омадсизликдан тўғри хулоса чиқаради ва жамоани Осиё Кубогига яхши тайёрлайди деб ўйлайман” – дейди Жанубий Корея футбол асcоциацияси вице-президенти Ху Чжон Му.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›