UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Ўзбекистон - Қатар 0:0 LIVE. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ  11 18:45Алькасернинг сўнгги 10та аниқ зарбаси гол билан якунланди  1 18:30Осиё Кубогида терма жамоамизни қўллаб-қувватлашни истаганлар диққатига!  4 18:14Шоу МЮнинг энг кўп маош оладиган ҳимоячисига айланади  3 18:12Ўзбекистон - Қатар. Жамоалар стадионга етиб келишди ФОТОГАЛЕРЕЯ  16 18:06Ўртоқлик ўйини. Жанубий Корея Панамани мағлуб эта олмади  0 17:44Ўртоқлик учрашуви. Япония билан баҳсда Уругвайга Кавани ҳам ёрдам бера олмади (+ФОТО)  13 17:27Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркиблар эълон қилинди  62 16:55Испания ва Англия ўртасидаги фантастик ўйиндан ажойиб фотогалерея  5 16:28Ибрагимович "Милан" таклифи ҳақида ўйламоқда  6 16:26Карикатура: Голландиянинг янги авлоди  7 16:09Неймар: "Мессининг йўқлиги - Бразилия учун яхши янгилик"  9 15:58"Барселона" "Зенит" ҳимоячисини ижарага олиши мумкин  4 15:49Бундай гол нишонлашни ҳеч қачон кўрмагансиз (телеграм видео)  9 15:10"Висенте Кальдерон"ни бузиб ташлашади  4

Хитцфельднинг топқирлиги Швейцарияга ғалабани тақдим этди Янгиликлар

Хитцфельднинг топқирлиги Швейцарияга ғалабани тақдим этди

Жаҳон чемпионатининг "Е" гуруҳи 1-турида Швейцария ва Эквадор жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Учрашувни ҳар иккала жамоалар эҳтиёткорлик билан бошлашди. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга ўтишга шошилишмади. Швейцария асосан қанотларини фаоллаштириб, рақиб нуқсонини излашга киришди. Лекин уларнинг дастлабки режалари иш бермади. Эквадор кўпроқ тезкор қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилди. Учрашувнинг 22-дақиқасида Штефан Лихштайнер ўз қанотида рақибини қўли билан ушлаб, тўхтатиб қолди. Ўйинни бошқариб борган Равшан Эрматов бу вазиятда Эквадор фойдасига жарима зарбаси белгилади. Жарима тўпидан етказиб берилган тўпни Эннер Валенсия боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 0:1.


Бундан воқеалар ривожини кутмаган Оттмар Хитцфельд шогирдлари дарҳол олдинга инитилишди. Кетма-кет ҳужумларни уюштирган швейцарияликлар таркибида сўнгги зарбани берадиган футболчи топилмади. Биринчи бўлимда Оттмар Хитцфельд жамоаси рақиб дарвозаси томон нақд ўнта зарба йўллашди. Шуларнинг еттитаси дарвозага аниқ борди. Лекин Эквадор посбони Александер Родригез ишончли ҳаракатлари билан жамоасидан голлардан қутқариб турди.

Танаффусда Оттмар Хитцфельд жамоаси таркибида ўзгариш киритди. Стокер ўрнига майдонга туширилган Меҳмеди мураббий ишончини тезда оқлади ва 48 - дақиқада Эквадор дарвозаси томон йўл топа олди, 1:1.

Швейцария киритган тўпдан кейин ҳам ҳужумлар сонини камайтирмади. Имкон қадар вазиятлар яратиб, рақиб дарвозаси томон интилди. 


Учрашувнинг 70 - дақиқасида Йосип Дрмич Эквадор дарвозасига иккинчи голни киритди, аммо бу вазиятда Баҳодир Қўчқоров байроқчасини кўтарди ва ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди. Такрорий лавҳада шу нарса кўриндики, тўп узатилаётган паллада Йосип Дрмич оффсайдда эди. Аммо тўп Эквадор ҳимоячига тегиб Дрмичга келди. Бу вазиятда Равшан Эрматов голни инобатга олмади ва тўп узатилаётган вазиятдаги ҳолатни ҳисобга олиб, оффсайд қайд этди.

Шундан сўнг ҳар иккала жамоа аъзоларида рақиб дарвозасини нишонга олиш учун имкониятлар бўлди. Фон Берген бир вазиятда Швейцарияни голдан қутқариб қолди.

Оттмар Хитцфельд шу куни ўйини қовушмаган Йосип Дрмич ўрнига Сеферовични майдонга ташлади. Энг қизиғи, Хитцфельд бу қарори ҳам амалда наф келтирди.

Учрашувга қўшиб берилган сўннги дақиқаларда Эквадор ажойиб вазиятга эга бўлди. Антонио Валенсия ўнг қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва қулай вазиятга турган жамоадошига тўпни узатди. Аммо қаердандир Беҳрами пайдо бўлиб, жуда чиройли ҳаракат билан тўпни ундан олиб қўйди ва жамоасининг тезкор ҳужумини бошлаб берди. Майдон марказида эквадорлик футболчи Беҳрамини "подкат" билан тўхтатмоқчи бўлди. Лекин Беҳрами йиқилганлигига қармасдан, ўрнидан туриб жамоаси ҳужумини ривожлантирди. Чап қанотга жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни захирадан майдонга тушган Сеферович Эквадор дарвозасига аниқ йўллади ва учрашувдаги якуний ҳисобни ўўрнатди, 2:1!

Оттмар Хитцфельднинг топқирлиги Швейцарияга ғалабани тақдим этди

Равшан Эрматов бошқариб борган ўйинда Швейцария жамоаси иродали ғалабани қўлга киритди.


ШВЕЙЦАРИЯ - ЭКВАДОР - 2:1 (0:1)

Бразилиа. "Манэ Гарринча" стадиони. 21:00

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)

Захира ҳаками: Свейн Оддвар Мун (Норвегия)

Голлар: Меҳмеди 48, Сеферович 90+3 - Э.Валенсия 22.

Швейцария: Бенальо, Лихтштайнер, Журу, фон Берген, Родригес, Бехрами, Инлер, Шакири, Жака, Штокер (Меҳмеди, 46), Дрмич (Сеферович, 75).
Эквадор
: Домингес, Паредес, Гуагуа, Эрасо, В.Айови, А.Валенсия, Нобоа, Монтеро (Рохас, 77), Э.Валенсия, Кайседо, Груезо.

Огоҳлантиришлар
: Паредес 53. Журу, 84.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0  Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.   311
Ўзбекистон терма жамоасининг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди Ўзбекистон терма жамоасининг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда КХДР билан ўртоқлик учрашуви ...  72
Ўзбекистон - КХДР. Таркиблар маълум Ўзбекистон - КХДР. Таркиблар маълум
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошланмоқда.   69
Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ) Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ)
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Қатарга қарши ўйиндан олдинги...  52
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг