UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49"Бавария" яхши пул эвазига Горецкани сотишга тайёр ва бу ҳақда Леонга хабар берди, аммо...  0 01:27Лангле Ла Лиганинг бошқа клубига ўтадими?  0 01:03"Манчестер Юнайтед" ПСЖ футболчиси билан шартнома бўйича келишувга эришди  0 00:32"Милан" Абрахамни харид қилиши мумкин. "Рома" Довбикнинг харидидан сўнг форвардни сотмоқчи  1 00:05РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"га мағлуб бўлди  1 23:32Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"  1 23:07Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"  10 22:56"Реал" Лапортга қизиқмоқда, аммо "Ал Насср"га пул тўлашни хоҳламаяпти. Ҳимоячи "Мадрид"га ўтишни хоҳламоқда ва маошининг пасайишига рози  1 22:30Суперлига. "Андижон" — ОКМК (2:3), олмалиқликлардан даҳшатли камбэк!  2 22:10Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" ва "Хоразм" ўзаро дуранг ўйнади  1 21:45Суперлига. "Бобур Арена"да 5 та гол урилган баҳсда ОКМК камбэк қайд этди  69 21:42"Атлетико" 30+5 млн евролик трансферни амалга оширди  2 21:17"Нью-Йорк – кўк-аноррангда". "Барса" "Реал" билан ўйин олдидан Таймс-скверда клуб либосидаги Озодлик ҳайкали акс этган роликни намойиш этди  1 20:23"Бенфика" Феликс учун 60 млн евро тўлашга тайёрмас  3 19:25"Атлетико" "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун 40+20 млн. евро таклиф қилмоқчи  1

Хитцфельднинг топқирлиги Швейцарияга ғалабани тақдим этди Янгиликлар

Хитцфельднинг топқирлиги Швейцарияга ғалабани тақдим этди

Жаҳон чемпионатининг "Е" гуруҳи 1-турида Швейцария ва Эквадор жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Учрашувни ҳар иккала жамоалар эҳтиёткорлик билан бошлашди. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга ўтишга шошилишмади. Швейцария асосан қанотларини фаоллаштириб, рақиб нуқсонини излашга киришди. Лекин уларнинг дастлабки режалари иш бермади. Эквадор кўпроқ тезкор қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилди. Учрашувнинг 22-дақиқасида Штефан Лихштайнер ўз қанотида рақибини қўли билан ушлаб, тўхтатиб қолди. Ўйинни бошқариб борган Равшан Эрматов бу вазиятда Эквадор фойдасига жарима зарбаси белгилади. Жарима тўпидан етказиб берилган тўпни Эннер Валенсия боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 0:1.


Бундан воқеалар ривожини кутмаган Оттмар Хитцфельд шогирдлари дарҳол олдинга инитилишди. Кетма-кет ҳужумларни уюштирган швейцарияликлар таркибида сўнгги зарбани берадиган футболчи топилмади. Биринчи бўлимда Оттмар Хитцфельд жамоаси рақиб дарвозаси томон нақд ўнта зарба йўллашди. Шуларнинг еттитаси дарвозага аниқ борди. Лекин Эквадор посбони Александер Родригез ишончли ҳаракатлари билан жамоасидан голлардан қутқариб турди.

Танаффусда Оттмар Хитцфельд жамоаси таркибида ўзгариш киритди. Стокер ўрнига майдонга туширилган Меҳмеди мураббий ишончини тезда оқлади ва 48 - дақиқада Эквадор дарвозаси томон йўл топа олди, 1:1.

Швейцария киритган тўпдан кейин ҳам ҳужумлар сонини камайтирмади. Имкон қадар вазиятлар яратиб, рақиб дарвозаси томон интилди. 


Учрашувнинг 70 - дақиқасида Йосип Дрмич Эквадор дарвозасига иккинчи голни киритди, аммо бу вазиятда Баҳодир Қўчқоров байроқчасини кўтарди ва ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди. Такрорий лавҳада шу нарса кўриндики, тўп узатилаётган паллада Йосип Дрмич оффсайдда эди. Аммо тўп Эквадор ҳимоячига тегиб Дрмичга келди. Бу вазиятда Равшан Эрматов голни инобатга олмади ва тўп узатилаётган вазиятдаги ҳолатни ҳисобга олиб, оффсайд қайд этди.

Шундан сўнг ҳар иккала жамоа аъзоларида рақиб дарвозасини нишонга олиш учун имкониятлар бўлди. Фон Берген бир вазиятда Швейцарияни голдан қутқариб қолди.

Оттмар Хитцфельд шу куни ўйини қовушмаган Йосип Дрмич ўрнига Сеферовични майдонга ташлади. Энг қизиғи, Хитцфельд бу қарори ҳам амалда наф келтирди.

Учрашувга қўшиб берилган сўннги дақиқаларда Эквадор ажойиб вазиятга эга бўлди. Антонио Валенсия ўнг қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва қулай вазиятга турган жамоадошига тўпни узатди. Аммо қаердандир Беҳрами пайдо бўлиб, жуда чиройли ҳаракат билан тўпни ундан олиб қўйди ва жамоасининг тезкор ҳужумини бошлаб берди. Майдон марказида эквадорлик футболчи Беҳрамини "подкат" билан тўхтатмоқчи бўлди. Лекин Беҳрами йиқилганлигига қармасдан, ўрнидан туриб жамоаси ҳужумини ривожлантирди. Чап қанотга жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни захирадан майдонга тушган Сеферович Эквадор дарвозасига аниқ йўллади ва учрашувдаги якуний ҳисобни ўўрнатди, 2:1!

Оттмар Хитцфельднинг топқирлиги Швейцарияга ғалабани тақдим этди

Равшан Эрматов бошқариб борган ўйинда Швейцария жамоаси иродали ғалабани қўлга киритди.


ШВЕЙЦАРИЯ - ЭКВАДОР - 2:1 (0:1)

Бразилиа. "Манэ Гарринча" стадиони. 21:00

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)

Захира ҳаками: Свейн Оддвар Мун (Норвегия)

Голлар: Меҳмеди 48, Сеферович 90+3 - Э.Валенсия 22.

Швейцария: Бенальо, Лихтштайнер, Журу, фон Берген, Родригес, Бехрами, Инлер, Шакири, Жака, Штокер (Меҳмеди, 46), Дрмич (Сеферович, 75).
Эквадор
: Домингес, Паредес, Гуагуа, Эрасо, В.Айови, А.Валенсия, Нобоа, Монтеро (Рохас, 77), Э.Валенсия, Кайседо, Груезо.

Огоҳлантиришлар
: Паредес 53. Журу, 84.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика