Хесус Навасни "Севилья"нинг таклифи қониқтирмади

Aslanov Jasurbek
9 июн 2017
"Севилья" "Манчестер Сити" собиқ ярим ҳимоячиси Хесус Навас хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Футболчи ҳам "Севилья"га қайтишга қизиқиб қолган, бироқ андалусия клубининг таклифи уни қониқтирмаяпти: Футболчига 3 йиллик шартнома ва ўзи истаётган маошдан анча кам пул таклиф қилишмоқда. Бироқ Навасда бошқа клублардан ҳам таклиф бор ва айни дамда у ўз агенти билан уларни кўриб чиқмоқда.

Навас айни дамда эркин агент ҳисобланади, чунки у "Манчестер Сити" билан шартномани узайтирмади. У 2003-2013 йилларда "Севилья" шарафини ҳимоя қилган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Marca