

Винисиус шартномани узайтиришдан бош тортса, Мадрид клуби Витиньяни сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилмоқда.
Бундай ҳолатда "Реал" бразилиялик вингер учун 100 млн евродан кўпроқ талаб қилади ва бу пулга ПСЖдан Витиньяни сотиб олади.
Жорий мавсумда Витинья барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва саккизта голли узатмани амалга оширди.



