UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32"Челси" Фофана трансфери борасида якуний қарорга келди  0 20:13"Челси" Кантени йўқотди  1 20:00Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  4 20:00Coca Cola Суперлигаси. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)  73 19:54"Манчестер Юнайтед" Рабьони харид қилиш учун иқтидорли футболчисидан воз кечишга тайёр  3 19:35Гари Невилл МЮни ўйинчилар учун қабристон деб атади  4 19:16Ройс "Боруссия"нинг трансфер сиёсатидан норози  2 18:57"Вулверхэмптон" Нуньесни сотиб олмоқда  0 18:47Olamsport: Усикнинг Баҳодир Жалолов билан эҳтимолий жанги, Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба ва бошқа хабарлар  1 18:24"Лацио" хавбеки "Севилья"га ўтмайдиган бўлди  1 18:01"Бавария" ўз футболчиси учун "Севилья"дан 20 млн евро олмоқчи  0 17:52«Манчестер Юнайтед» ушбу ёзда Криштиану Роналдуни қўйиб юбориши мумкин  10 17:38"Марсель" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олади  0 17:25Ҳиндистон четлатилди, бу саралаш ўйинларида Ўзбекистонга ҳам таъсир қилиши мумкинми?  1 17:17"Вест Хэм" ПСЖ футболчиси билан шартнома бўйича келишувга эришди  0

Виктор Кумиков: “Ҳимоядаги ягона хато ва футболчимизнинг четлатилиши ўйин тақдирини ҳал қилди” Янгиликлар

Виктор Кумиков: “Ҳимоядаги ягона хато ва футболчимизнинг четлатилиши ўйин тақдирини ҳал қилди”

Coca-Cola Суперлига 25-туридан ўрин олган “Андижон” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейин мезбон жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.




- Бугунги ўйинда хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Ҳимояни мустаҳкам ушлаган ҳолда, ҳужумда имкониятлар юзага келишини кутишимиз, рақибга босим уюштиришимиз керак эди. Мудофаа чизиғидаги ягона хато ва бир футболчимизнинг четлатилиши ўйин тақдирини ҳал қилди, - дейди Виктор Кумиков.

- Ўйиндан олдин рақиб қай даражада ўрганилганди?

- Барча рақибларни ўрганамиз. Ижрочилик маҳорати ҳам керак, фақатгина рақибни ўрганишнинг ўзи етарли эмас. Умуман олганда, ўша бурчак зарбаси ижро этилган паллада адашмаганимизда, вазият бошқача тус олиши ҳам мумкин эди. Бир ҳимоячимиз тўпни ўтказиб юборди, бири эса рақибини кўздан қочирди. Бу эса ўйин тақдирига таъсир кўрсатди. Кейинчалик фақат дурангга имконият бўлди, аммо четлатишдан кейин вазиятни янада чигаллаштирди. Аслини олганда, футболчиларимиз кутилганидек ўйин кўрсата олишмади, дербида, “Навбаҳор”га қарши учрашувда агрессивликни ошириш талаб этиларди. Лекин кўрганингиздек, керакли даражада ўйин кўрсата олмадик. Ўйин учун тузган режаларимизда футболчиларга айтган нарсаларимизни майдонда бажара олмадик.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика